Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн июнь ойида илк марта она бўлишини маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Турмуш ўртоғим Кларк ва мен июнь ойида оиламиз аъзолари сони яна бир кишига кўпайишидан хурсандмиз», — деб ёзди 37 ёшли Ардерн Facebook’даги саҳифасида.
«Мен бош вазир ва она бўламан, Кларк эса бола билан уйда ўтирадиган биринчи балиқчи ва ота бўлади. Иккимиз жуда бахтлимиз, бир оила бўлишни ният қилгандик, аммо бу мақсадимиз амалга ошишига амин эмас эдик. Бу биз учун кутилмаган, ажойиб янгилик бўлди», — дея сўзларини давом эттиради бош вазир.
Ардерн фарзандли бўлгач, олти ҳафтага таътилга кетишини, бу вақт мобайнида унинг вазифаларини бош вазир ўринбосари, ташқи ишлар вазири Уинстон Питерс бажаради.
Маълумот учун, Ардерннинг турмуш ўртоғи Кларк Гейфорд балиқ ови ҳақидаги оммабоп кўрсатувга бошловчилик қилади.
Изоҳ (0)