АҚШнинг собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон мамлакат президенти Дональд Трампни «ўзига ўхшамаган» кишиларга нисбатан ирқчилик нуқтаи назаридан муносабатда бўлишини билдирди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
У Трампнинг Гаити ҳақидаги гапларини «нодонлик» ва ирқчилик деб атади.
«8 йил аввал вайронкор зилзила рўй берган сана — фожиани ёдга олиш, Гаитининг жафокаш халқига эҳтиром билдириш, Американинг қўшниларига ёрдам бериш ниятини тасдиқлаш мавриди эди», — дея ёзув қолдирди Клинтон Twitter’даги саҳифасида.
Трамп сенаторлар билан учрашувда «Гаити, Салвадор ва Африка давлатлари каби жирканч мамлакатлардан келадиганлар бизга керак эмас», деганди. Кейинроқ у учрашувда ишлатган жумлалари кескин оҳангда бўлгани, бироқ мазмуни ундай эмаслигини маълум қилди.
Изоҳ (0)