Ҳиндистоннинг ғарбий соҳилларида қайиқнинг ағдарилиб кетиши оқибатида камида тўрт нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда, ANI агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Ҳодиса 13 январь куни эрталаб, Маҳараштра штатининг ғарбидаги Дахану шаҳри қирғоқларида содир бўлган.
Агентлик маълумотларига кўра, нохуш ҳодиса юз берган вақтда қайиқ ичида 40 нафар мактаб ўқувчиси бўлган.
Уларнинг 25 нафарини қутқариб қолинган. Айни вақтда ҳудудда қидирув-қутқарув операциялари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)