Венесуэланинг Фалкон штати губернатори Виктор Кларк Нидерландиянинг Кюрасао оролига ўтишга уриниш чоғида денгизда чўкиб кетган кишилар хотираси учун уч кунлик мотам эълон қилди. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, венесуэлалик қочоқлар бўлган кичик қайиқ орол соҳили яқинидаги қояларга урилиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, 16 киши омон қолган.
Қайиқда жами 30 киши бўлган, қолганларнинг тақдири ҳозирча номаълум.
Ўтган ҳафта расмийлар Венесуэла яқинидаги Нидерландияга тегишли Аруба, Кюрасао ва Бонейр оролларига нисбатан транспорт қамали жорий этган эди.
Бу чора Венесуэладан маҳсулотлар олиб чиқиб кетилишига қарши кураш билан изоҳланди.
Изоҳ (0)