АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) 2017 йили Украинадаги компьютерларга уюштирилган киберҳужумда Россия хакерларини айблади. Бу ҳақда, Washington Post’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Махфий маълумотларга кўра, NotPetya вируси 2017 йилнинг июнида банк, энергетика компаниялари, давлат тузилмалари ва аэропорт компьютерларига ҳужум қилиб, улардаги маълумотларни йўқ қилиб юборган.
Нашрнинг қайд этишича, МРБ киберҳужум ортида «катта эҳтимол билан» Россия ҳарбий хакерлари турибди деган хулосага ўтган йилнинг ноябрида келган.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Petya.A вирусининг киберҳужуми оқибатида Россия ва Украинанинг 80 дан ортиқ компаниясига зарар етган эди.
Изоҳ (0)