Россия АҚШ ва унинг иттифоқдошларидан ядро қуроли ишлаб чиқариш борасида сезиларли устунликка эга. Бу ҳақда Қўшма Штатларнинг янги ядро доктринаси лойиҳасида маълум қилинди, дея хабар беради «Известия».
Хабар беришларича, Вашингтон Москванинг ностратегик ядро кучларидаги устунлигини ҳам тан олган.
«Россия АҚШ ва унинг иттифоқдошларидан ядро қуроли ишлаб чиқариш ва ностратегик ядро кучлари борасида сезиларли устунликка эга. Москва турли-туман ва замонавий ностратегик тизимлар, ядровий ва оддий қурол-аслаҳалар яратиш устида иш олиб бормоқда», — дейилади ҳужжатда.
Изоҳ (0)