• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Хориждаги ҳар бир элчихонага Ўзбекистоннинг бирор минтақаси ва иқтисодий тармоғи бириктирилади

    Олдин хабар қилинганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 11 январь куни Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги элчихоналар фаолияти таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Президент матбуот хизмати йиғилиш тафсилотлари ҳақида маълумот келтирди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда Ташқи ишлар вазирлиги, унинг муассасалари, хориждаги дипломатик ваколатхоналарнинг 2017 йилдаги фаолияти танқидий таҳлил қилиниб, 2018 йил ва яқин истиқболдаги устувор вазифалари белгилаб олинди.

    Президент Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида Ташқи ишлар вазирлигининг барча йўналишлардаги фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш зарурлигини таъкидлади. Бунда, аввало, мамлакатда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспорт қилишни қўллаб-қувватлаш, саноат ва инфратузилмани модернизация қилиш учун хорижий инвестициялар, илғор технологиялар ҳамда илм-фан ютуқларини фаол жалб этиш, юртимизга сайёҳлар оқимини кенгайтириш бўйича тизимли иш бориш керак. Элчилар ва барча даражадаги дипломатлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг янги босқичида фаол қатнашиши лозим.

    Шавкат Мирзиёев хорижий давлатлардаги элчилар фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш ва оптималлаштириш, вазирлик ва унга қарашли муассасалар ташкилий-штат тузилмасини такомиллаштириш, соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш зарурлигига эътибор қаратди.

    Президентнинг давлат маслаҳатчиси О. Муродов бошчилигидаги Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари фаолиятини танқидий ўрганиш ҳамда тубдан такомиллаштириш бўйича комиссия Ташқи ишлар вазирлиги тизимидаги ҳар бир ходимнинг ишига холис баҳо бериши, мавжуд камчиликларни таҳлил қилиб, уларни бартараф этишга оид аниқ таклифлар киритиши лозим бўлади.

    Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасида ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, экспортни қўллаб-қувватлаш ва инвестициялар жалб этиш, туризмни ривожлантириш, ҳукуматлараро комиссиялар фаолиятини котибият сифатида мувофиқлаштириш, хориждаги ватандошларимиз ва фуқаролар билан ишлаш бўйича ихтисослашган бўлинмалар ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди. Йиғилишда бугун қўйилаётган вазифалар дипломатик хизматни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг самарали тизимини шакллантиришни талаб қилаётгани ҳам қайд этилди.

    Хориждаги ҳар бир дипломатик муассаса амалий фаолияти атрофлича кўриб чиқилди ва танқидий баҳоланди, яқин истиқболда ташқи сиёсий фаолият юритишнинг аниқ йўналишлари белгилаб берилди.

    Президент ҳар бир элчихонага Ўзбекистоннинг муайян ҳудуди ва иқтисодиёт тармоғини бириктириш таклифини билдирди. Энди ҳар бир элчи иш кунини ўзига бириктирилган ҳудуд ҳокими ва тармоқ раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилишдан бошлайди. Экспорт ва туризмни ривожлантириш, бизнес кооперациясини кучайтириш бўйича аниқ инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар тезкор ҳал қилинади.

    Ўз навбатида, вилоят ҳокимлари бир йилда камида икки марта тегишли мамлакатларга хизмат сафарига шаҳарсозлик ва ҳудудларни ободонлаштириш, инфратузилмани ривожлантириш, замонавий ахборот технологиялари, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш, саноат ва қишлоқ хўжалиги, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида бориши шарт.

    Йиғилишда, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги ва унинг дипломатик миссияларининг дахлдор вазирлик ҳамда идоралар, маҳаллий ижро органлари билан ўзаро идоралараро муносабатларининг аниқ ва самарали тизимини шакллантириш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

    Президент тизимли ва аниқ тарғибот-ташвиқот ишлари, айниқса, хорижий мамлакатларда йўлга қўйилмаганини танқид қилди. Хорижий шериклар ҳалигача юртимизда амалга оширилаётган туб ўзгариш ва ислоҳотлардан, ички ва ташқи сиёсатимизнинг устувор жиҳатлари, бизнес ва инвестиция учун яратилаётган қулай, янги шарт-шароитлар ҳақида етарлича маълумотга эга эмас, деди давлат раҳбари.

    Шу муносабат билан Президент «Жаҳон» ахборот агентлиги негизида ёш, салоҳиятли мутахассисларни жалб қилган ҳолда энг илғор техникалар билан жиҳозланган замонавий медиа-марказ ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппаратида Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича алоҳида тузилма ташкил қилишни таклиф этди.

    Йиғилишда, шунингдек, дипломат кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида истиқболли, ўз касбига содиқ ва профессионал ёш кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди. Белгиланган устувор вазифаларнинг амалга оширилиши кенг кўламли ислоҳотлар ва янгиланишлар муваффақиятининг муҳим шарти экани таъкидланди.

    12.01.2018, 20:43   Изоҳ (0)   13022
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёевнинг Ватан ҳимоячиларига табриги, авжига чиққан «прописка мавзуси», Президент танқидига учраган собиқ мудофаа вазири ва куннинг бошқа муҳим хабарлар...

    12.01.2018, 20:12

    Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида 36 ҳарбийнинг лавозими пасайтирилди, 40 га яқини ишдан олинди

    12.01.2018, 20:03

    Ўзбекистон ИИВ: Пропискани бутунлай бекор қилолмаймиз. Бунга алоҳида тайёргарлик зарур

    12.01.2018, 19:27

    Шавкат Мирзиёев собиқ мудофаа вазири Қобул Бердиевни кескин танқид қилди (видео)

    12.01.2018, 18:16

    Наманганда байрам арафасида ҳарбий хизматчилар билан телемулоқот, ҚВЗ ва марафон ўтказилди

    12.01.2018, 18:07

    Наманганда йил давомида 12 минг кам таъминланган фуқаро жамоат ишларига жалб этилади

    12.01.2018, 17:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.