Наманганда Ватан ҳимоячилари куни арафасида ташкил этилган Хоразм вилояти билан телемулоқот ҳарбий қисмлар ўртасидаги қувноқлар ва зукколар кўрик-танловига уланиб кетди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши вилоят ҳокимлиги, ИИБ, Наманган ҳарбий гарнизони, «Ватанпарвар» вилоят кенгаши, вилоят фавқулодда вазиятлар, жисмоний тарбия ва спорт ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида ўтказган марафонда 350 нафардан ортиқ ёш ва ҳарбий иштирок этди. Марафон давомида зирҳли жанговор техника, «Багги», картинг ва спорт мотоцикллари паради бўлиб ўтди. «Уч фаввора» хиёбонида қурол-аслаҳа кўргазмаси, ҳарбийларнинг жанговор кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.
Санага бағишланган тадбирлар жойларда ҳам кўтаринкилик билан ўтказилмоқда. Жумладан, Янгиқўрғон туман ҳокимлигидаги тантанали тадбир олдидан картинг ва спорт мотоцикллари паради, ёш мусаввирларнинг санъат кўргазмаси намойиш этилди.
Тадбир давомида бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ҳокимлик ташаккурномалари ва китоб тўпламлари билан тақдирланди.
Изоҳ (0)