Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қатъий прописка тартиби ҳозирча бутунлай бекор қилинмайди. Бу ҳақда, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Тошхўжаевга асосланиб, ЎзА хабар бермоқда.
Прописка ҳақиқатан долзарб масала бўлиб турибди. Давлат дастури лойиҳасида белгиланганидек бу борада фуқароларга зарур қулайликлар яратилади.Лекин пропискани бутунлай бекор қилолмаймиз. Бунга алоҳида тайёргарлик зарур.
Барча ҳудудларнинг бирдек ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилиши бир кун келиб бунга ўз-ўзидан замин яратади.
Улуғбек Тошхўжаев, ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари
Хабар тўлдирилмоқда
Изоҳ (0)