12 январнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Шавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табрик йўллади. «Жонажон Ватанимизни ҳимоя қилишдек ғоят шарафли ва масъулиятли вазифани адо этишда барчангизга катта ютуқлар, оилавий бахт-саодат тилайман!».
2. Шавкат Мирзиёев собиқ мудофаа вазири Қобул Бердиевни кескин танқид қилди. Хабар беришларича, Мудофаа вазирлиги тизимида оммавий бўшатишлар юз берган.
3. Ўзбекистон ИИВ: Пропискани бутунлай бекор қилолмаймиз. Бунга алоҳида тайёргарлик зарур. Аҳоли эса Тошкентдаги вақтинчалик прописка муддати 6 ой эмас, бир неча йил бўлишини сўрамоқда.
4. Тошкент ИИББ уй-жойлар оммавий равишда мусодара қилинаётганини рад этди. Фоҳишахона сақлаганлик ҳақидаги сохта ишлар билан оммавий равишда уйлар ва квартиралар мусодара қилингани ҳақидаги мақола AsiaTerra сайтида чиққан эди.
5. Ўзбекистон U23 термаси Хитой дарвозасига 1 та аниқ зарба берди ва якунда ғолиб чиқди. Равшан Ҳайдаров қўл остидаги ўзбекистониклар сўнгги турда Уммон билан ҳисоб-китоб қилади.
Бонусига: Тошкентда бўлиб ўтган ҳарбий фестивалдан «Дарё» фоторепортажи.
Изоҳ (0)