Берн университети мутахассислари ҳамда Антарктика музликларининг ҳаво пуфакчалари фани бўйича Федерал илмий-тадқиқот лабораториясининг (EMPA) олимларидан иборат халқаро экспертлар гуруҳи океаннинг минг йиллар давомидаги ҳароратини аниқлашга муваффақ бўлди, деб хабар берди «ТАСС».
Берн университетининг сайтида ёзилишича, иқлимнинг исиш шароитида океан қўшимча иссиқликнинг тахминан 90 фоизини ўзига ютади. «Бу эса денгизларнинг ўртача ҳарорати бизнинг иқлимимизни ҳозирги ва ўтмишдаги аҳволи ҳақида кўплаб маълумотларни беради», — дейилади хабарда. Шу билан бирга унинг натижалари жойга, мавсумга ва денгиз сатҳининг чуқурлигига боғлиқ. Ҳаво пуфакчалари ичидаги инерт газлар таркибини тадқиқ этишга асосланган янги усул «сўнгги 24 минг йил ичида океан ҳароратини тўғри аниқлашга ёрдам беради».
«Бизнинг тадқиқотимиз атмосферадаги инерт газлар ва океанларнинг ўртача ҳарорати ўртасидаги боғлиқликнинг асосий ғояси тўғри эканлигини ва ушбу усул ишлашини кўрсатиб беради», — дейди халқаро илмий гуруҳ раҳбари Берхард Берейтер.
Изоҳ (0)