Палеонтологлар Канаданинг шимоли-ғарбида ғайритабиий мавжудотнинг қолдиқларини топди. Мавжудот Ридли Скоттнинг «Бегона» фильмидаги мавжудотга ўхшайди. У барча ўргимчаклар аждодининг қариндоши бўлиши мумкин. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Олимларнинг маълум қилишича, Habelia’нинг мураккаб пайпаслагичлар ва жағ тизими унинг хавфли ва шафқатсиз йиртқич бўлганини кўрсатади. Улар жуда тез ҳаракатланган ва дастлабки Ер океанининг энг кучли зирҳланган жонзотларини ҳам қисмларга бўлиб ташлай олган.
«Бегона»нинг ҳақиқий ўхшаши дастлабки денгиз ва кўллар тубини тахминан 510—500 миллион йиллар аввал даҳшатга солган.
Изоҳ (0)