МРБ директори Майк Помпео Россияни 2018 йилги АҚШ Конгресси сайловларига аралашишга уринишда айблади. Бу ҳақда у CBS телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
У Москва ўн йилликлар давомида бу каби ҳаракатлар билан шуғулланаётганлигини маълум қилди. «Нафақат руслар, балки бошқа кучларнинг уринишларидан ҳам ташвишдаман. Ғарб демократиясига зарар етказишни истовчи душманларимиз кўп», — дея аниқлик киритди у.
Помпео унинг бошқармаси вазифаси сайловлар хавфсизлиги ва демократиклигини таъминлашдан иборат эканлигини қўшимча қилди.
АҚШ Конгресси сайловлари 2018 йилнинг ноябрида бўлиб ўтади. У билан бир пайтда фуқаролар штатларнинг бир қатор губернаторларини сайлайди.
Изоҳ (0)