Испанияда кучли қорбўрон бир неча минг автомобиль ҳаракатини қийинлаштирди. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.
Ноқулай об-ҳаво туфайли ўнлаб йўл ёпилди, ёғин оқибатларини бартараф этишга ҳарбийлар жалб этилди.
Энг мураккаб вазият пойтахт Мадридни мамлакат шимоли-ғарби билан боғловчи А-6 ва AP-6 трассаларида юзага келди. 4 мингга яқин ҳайдовчи тунни йўлларда ўтказишга мажбур бўлди.
Испаниянинг 30 та провинциясида кучли қор такрорланиши эҳтимоли туфайли хавфнинг юқори даражаси жорий этилди.
Изоҳ (0)