Ажман полицияси БААнинг икки нафар ёш фуқаросини ўлдирганликда гумон қилиб, Комор оролларидан бўлган уч нафар эркакни қўлга олди, деб хабар берди UAE Inside.
Полиция маълумотларига кўра, жиноятчилар ўз қурбонларини қилич ёрдамида ўлдирган.
Ажман полицияси полковниги Абдулла Саиф Ал Матрошининг айтишича, гумонланувчилар нохуш ҳодиса содир бўлганидан бир неча соат ўтиб қўлга олинган.
Полиция қотиллик ҳақида 6 январь куни хабар топган ва дарҳол воқеа жойига йўл олган. Ҳалок бўлганлардан бирининг ёши 22 да, иккинчисиники эса 26 да бўлган ва ҳар иккиси ҳам БАА фуқароси.
Миш-мишларга кўра, Комор оролларининг фуқароси бўлган гумонланувчилар гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган.
Изоҳ (0)