Буюк Британия расмийлари қамоқдан озод этилган хавфли жиноятчиларни кузатишни хусусий компанияларга топширди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Independent нашрига кўра, компаниялар қотиллик, зўрлаш ва терроризмда айбланиб қамалган собиқ маҳбуслар 24 соат давомида кузатилишини таъминлаши лозим.
Буни амалга оширадиган номзодлардан психология асослари, хавф-хатарни бошқариш ва психотроп моддалар истеъмол қиладиган кишилар билан муомалани билиш талаб этилиши таъкидланган. Шунингдек, жиноий ҳуқуқдан хабардорлик ҳам маъқулланади.
Мамлакат адлия вазирлиги мазкур чорани муваффақиятли бўлишига ишонмоқда. Бироқ шу пайтгача кузатув учун жавоб бериб келган жазони ўташ хизмати ходимлари мазкур дастур хавфсизлик даражасига салбий таъсир кўрсатишидан хавотир билдирди.
Изоҳ (0)