Тармоқда Хитойда ёққан қор туфайли қувончи ичига сиғмаётган панда акс этган видео пайдо бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Лавҳада жонивор қор уюмида ағанаётгани, тепаликдан сирпанаётгани, арчага тирмашаётганини кўриш мумкин.
«Панда бола каби қордан хурсанд бўлмоқда. Охирги пайтда Хитойга қор бўронлари ёпирилди, бироқ бундай об-ҳаво жониворларни фақат қувонтирмоқда», — таъкидланади CGTN телеканалининг YouTube-аккаунтида жойлаштирилган роликда.
https://youtu.be/I34P3KtRcM4
Изоҳ (0)