Россия чегараси яқинидаги Хитойнинг Хейлунцзян провинциясида жойлашган Ханка кўлида баландлиги қарийб 20 метр бўлган муз девор юзага келди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Ҳайратланарли «иншоот» табиий келиб чиқишга эга. Девор турли катталикдаги муз бўлакларини кўлнинг шарқий қирғоғига ҳайдаб келган кучли шамол сабабли пайдо бўлган. Дастлаб унинг баландлиги уч-тўрт метрдан ошмаган, бироқ кейин у 20 метрдан баланд бўлиб кетган. Табиий тўсиқнинг узунлиги эса бир неча ўн километрга етади.
Ханка кўлидаги метеорологик станция раҳбари Сюй Чжаннинг сўзларига кўра, бундай муз девор камдан-кам ҳосил бўлади. Бунинг учун узоқ вақт ҳукм сурадиган паст ҳарорат, кучли шамол ва кўлдаги сувнинг юқори қатлами ҳаракати керак бўлади.
Изоҳ (0)