Россиянинг Бошқирдистон Республикасидаги Уфа шаҳрида таксидаги маст йўловчи қўл тормозини тушириб қўйган ва машина полиция бўлинмасига келиб урилган. Бу ҳақда «MK.ru» хабар берди.
Эркак шу даражада спиртли ичимлик таъсирида бўлганки, ЙТҲдан сўнг полиция бўлинмасида шўх рақсга тушган. Қўлга олинган маст эркак полициячилар учун ҳақиқий концерт уюштирган, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)