Ҳиндистоннинг Jet Airways авиакомпанияси 1 январь куни Лондон — Мумбай рейси давомида кабинада жанжаллашган икки учувчини текширув якунлангунига қадар ишдан четлатди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса Boeing 777 Лондон аэропортидан парвоз қилганидан кўп ўтмай рўй берди. Times of India нашри манбаларига кўра, икки учувчи ўртасида жанжал юзага келган ва капитан ҳамкасбининг юзига урган. Шундан сўнг аёл кўзида ёш билан кабинани тарк этган.
Экипаж аъзолари иккинчи учувчини қайтишга кўндирган, бироқ орадан ҳеч қанча ўтмай яна жанжал келиб чиққан ва аёл иккинчи бор штурвал олдидаги жойидан кетиб қолган. Айтишларича, ҳамкасбини қайтишга кўндириш учун капитан ҳам учувчилар кабинасини тарк этган.
Самолёт бортида учувчилар жанжали чоғида 324 йўловчи ва 14 экипаж аъзоси бўлгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)