Багама оролларида ёш бола тасодиф туфайли бир йўла тўртта наҳанг (акула) ҳужумидан қутулиб қолишга муваффақ бўлди, деб ёзади «РИА Новости». Гап шундаки, ҳамла қилишга тайёрланаётган ҳайвонларни дрон оператори пайқаб қолди.
Дрон эгаси Артём Ткаченко томонидан олинган видеоёзув YouTube’га жойланди. Роликда бола хавф борлигини билмаган ҳолда сувга югуриб борганини ва тўғри тўртта йиртқичга қараб сузиб бораётганини кўриш мумкин. Акулалар бир неча сония ичида болага атиги бир неча метр масофада яқин келди.
Бу вақтда маҳаллий пляж манзарасини тасвирга олаётган оператор вазиятнинг нақадар хавфли эканлигини англади ва шу заҳоти қичқириб, болани тўхтатиб қолди, шу туфайли у сўнгги лаҳзада қирғоққа югуриб чиқишга улгурди. Болага ҳеч қандай зарар етмаган.
Изоҳ (0)