Жанубий Корея ва КХДР келаси ҳафта шимолий кореялик спортчиларнинг Пхёнчхандаги қишки Олимпия ўйинларидаги эҳтимолий иштирокини, шунингдек, муносабатларни яхшилаш йўлларини муҳокама қилиш учун юқори даражада музокаралар ўтказишга келишиб олди, деб ёзади «Интерфакс» Жанубий Кореянинг «Рёнхап» агентлигига таяниб.
Шимолий Корея Сеулга келаси сешанба куни музокаралар ўтказиш таклифини қабул қилгани ҳақида хабар берган. Бу ҳақда Жанубий Корея бирлашув вазирлигида маълум қилишган.
«Иккала томон ҳам ишчи даражасидаги масалаларни ҳужжатлар айирбошлаш йўли билан муҳокама қилишга қарор қилди», — деди вазирлик вакили.
Унинг сўзларига кўра, кун тартибининг асосий пунктлари икки томонлама алоқани яхшилаш, шунингдек, Олимпиадага тайёрланиш масалалари бўлади.
Изоҳ (0)