Россиянинг Новосибирск шаҳри яқинидаги Чернореченск туманида жойлашган пойабзал корхонасида рўй берган ёнғинда 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Корхонада 30 нафар чет эллик ишлаган. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонларнинг 7 нафари Хитой, 2 нафари Қирғизистон фуқароси.
Тергов қўмитаси ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғади, унинг сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)