Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан жорий йил 3 январь куни йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида ўтказилган тадбирлар давомида жами 672 қоидабузарлик аниқланди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Жумладан, 11 та маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш, 9 та транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш, 22 та светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаслик, 6 та ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш, 43 та одам ташиш қоидаларини бузиш, 44 та тезликни белгиланган меъёридан ошириш, 3 та бўйсунмаслик, 197 та хавфсизлик камарини тақиш қоидаларига бўйсунмаслик ҳолати қайд этилди.

Жами 57 та транспорт воситаси жарима майдончасига тортилди. Ҳозирда ушбу йўналишда тадбирлар ўтказилиши давом эттирилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов