2017 йилнинг 30 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Йиғилишда инновацион ривожланиш вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов Ўзбекистонда илм-фан ва инновацияларнинг ривожига берилаётган юксак эътибор ва келгуси йилга белгиланган вазифалар ҳамда режалар ҳақида сўз юритди.
Сўнг вазирликнинг бир гуруҳ ходимларига Тошкент шаҳрининг Сергели туманида барпо этилган янги ипотека уйлари хонадонларининг калитлари топширилди.
Изоҳ (0)