Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан жорий йил 3 январь куни йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида ўтказилган тадбирлар давомида жами 672 қоидабузарлик аниқланди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жумладан, 11 та маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш, 9 та транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш, 22 та светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаслик, 6 та ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш, 43 та одам ташиш қоидаларини бузиш, 44 та тезликни белгиланган меъёридан ошириш, 3 та бўйсунмаслик, 197 та хавфсизлик камарини тақиш қоидаларига бўйсунмаслик ҳолати қайд этилди.
Жами 57 та транспорт воситаси жарима майдончасига тортилди. Ҳозирда ушбу йўналишда тадбирлар ўтказилиши давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)