Ўзбекистонда 2018 йилдан жамғариб бориладиган пенсия таъминоти (ЖБПТ) бўйича ажратмаларнинг янги ставкаси ўрнатилди, деб ёзади UzDaily Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига таяниб.
Ҳужжатга мувофиқ, жамғариб бориладиган пенсия таъминоти бўйича ажратмалар ставкаси жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиққа тортиладиган даромадларнинг 1 фоизидан 2 фоизигача ўсади.
Шу билан бирга, ҳукумат жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқнинг ЖБПТга ўтказиладиган маблағлар суммасига камайтирилиши тартибини сақлаб қолди.