Наманган вилоятидаги 1332 эҳтиёжманд оилага Янги йил арафасида маиший техника жиҳозлари топширилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Ўзбекистон Президентининг «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори доирасида Наманган шаҳри ва туманларга 111 тадан маиший техника жиҳозлари тақсим қилинди. Улар жойларда ҳокимлик, сектор раҳбарлари, касаба уюшмалари вакиллари, эҳтиёжманд оилалар ва уларнинг яқинлари иштирокида тантанали топширилди.
«Бахтсиз тасодиф туфайли кўзим кўрмай қолганига 14 йилдан ошди. Яқинда уйга келиб, гўшт, гурунч, ўсимлик ёғи бериб кетишганди. Энди Янгиқўрғон туман ҳокимлигига таклиф этиб, кичик печ топширишди. Бундан айниқса аёлим жуда хурсанд бўлди. Ҳамма қатори биз ҳам байрам арафасида йўқлаганлари учун давлат раҳбарини дуо қилдик», — дейди Янгиқўрғон тумани, Нурафшон МФЙда яшовчи 1-гуруҳ ногирони Адҳамжон Эргашев.
Изоҳ (0)