«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси байрам кунларида ўзбекистонликлар мамлакат бўйлаб саёҳат қилиши, Буюк Ипак йўли шаҳарларидаги тарихий-маданий обидаларга ташриф буюриш имкониятидан фойдалана олиши учун маҳаллий йўналишларда 50 фоизгача чегирмаларни киритади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар тарқатди, деб маълум қилади ЎзА.
МАКнинг республика ичидаги барча қатновларига 2017 йилнинг 30 декабридан 2018 йилнинг 3 январига қадар қуйидаги чегирмалар ишлаб чиқилди:
40 фоиз — сайёҳлик гуруҳлари учун (5 ва ундан ортиқ киши), 6 дан 15 ёшгача бўлган болалар; лицей, коллеж ва олий ўқув юртлари талабалари учун;
50 фоиз — оилалар учун (2 ва ундан ортиқ киши), болалари билан учадиган ота-оналар учун.
Изоҳ (0)