Ургут тумани бош имом-хатиби Шоди домла Ҳақбердиев «Мурувват» уйида ката байрам дастурхони ташкил этди. Бу ҳақда «Azon.uz» хабар бермоқда.
Бу ерда яшаб, даволаниб келаётган 450 нафар 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бор шахсларга байрам совғалари улашилди.
Байрам дастурхони атрофида йиғилганларга тинчлигимиз бардавом бўлиши, мурувват уйида яшаб даволанаётганлар соғайиб кетиши тилаб қолинди.
Ушбу тадбир туман бош имом-хатиби томонидан ҳомийлар кўмагида ўтган йил декабрь ойининг ўзида «Мурувват» уйига қилинган учинчи хайрия ёрдами бўлиб, кўрсатилган моддий кўмак миқдори қарийб 100 миллион сўмни ташкил этди.