Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454 сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига кўра Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган хорижий олий ўқув муассасаларига солиқ имтиёзлари тақдим этилмоқда. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Қарорга кўра, хорижий олий ўқув юртлари ўзларининг Ўзбекистонда амалга ошираётган таълим фаолиятидан 2023 йилнинг 1 январига қадар солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларнинг барча турларидан озод қилинади.
Шунингдек, университетлар хорижий ишчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қисмидан ягона ижтимоий тўлов ҳамда жисмоний шахсларнинг даромадларидан солиқ ҳам тўламаслиги қарорда кўзда тутиб ўтилган.