Британиялик мусиқачи, The Beatles гуруҳи барабанчиси Ринго Старр рицарь унвонини олди. Бу ҳақда Буюк Британия ҳукумати расмий бюллетени The London Gazette хабар берди, деб ёзади Meduza.
Ринго Старр мусиқадаги хизматлари учун рицарь унвонига лойиқ деб топилди. У унвонни ҳақиқий исми — Ричард Старки билан олди. Рицар мақоми унинг исмига «сэр» қўшимчасини қўшиш имконини беради.
Шунингдек, Bee Gees гуруҳи асосчиларидан бири Барри Гибб ҳам рицарь унвонига лойиқ деб топилди. У унвонни мусиқадаги ютуқлари ва хайрия ишларига қўшган ҳиссаси учун олди.
77 ёшли Ринго Старр 1962 йилдан 1970 йилга қадар The Beatles квартети таркибида мусиқа чалган. Ринго Старрдан ташқари The Beatles собиқ қатнашчиларидан бири Пол Маккартни ҳам рицарь унвонига эга.
Изоҳ (0)