The Smithereens рок-гуруҳи созандаси Пет Динизио йиқилиб тушганидан сўнг олган жароҳатлари оқибатида вафот этди. Бу ҳақда унинг Facebook’даги саҳифасида хабар берилди.
«Пет ўз ишига қайтишга ва ўз мухлислари ҳамда дўстларини кўришга умид қилганди. Илтимос, уни дуо қилинг», — дейилади хабарда.
Созанда 62 ёшда эди. У ўлимидан бир неча кун олдин йиқилиб тушган ҳамда бўйни ва елкасидан қаттиқ жароҳат олган эди.
Пет Динизио The Smithereens гуруҳига 1980 йилда асос солган эди. У гуруҳда қўшиқлар муаллифи, воcалист ва гитарачи сифатида фаолият юритар эди.
Изоҳ (0)