29 декабрь, жума куни Россия Биринчи каналидаги «Голос» лойиҳаси 6-мавсумининг финали бўлиб ўтди. Мусиқий шоунинг навбатдаги мавсумида Селим Алахяров биринчиликни қўлга киритди, деб хабар берди «РИА Новости».
Шоу финалига Ладислав Бубнар (Чехия), Селим Алахяров (Махачқалъа), Тимофей Копилов (Владимир) ва хитойлик Ян Ге чиққан эди. Лойиҳа ғолиби жонли эфир вақтида телетомошабинларнинг овозлари орқали аниқланди.
6-мавсумда иштирокчиларга Пелагея, Дима Билан, Леонид Агутин ва Александр Градский устозлик қилди.
Биринчи каналнинг мусиқий ва кўнгилочар дастурлар бўйича бош продюсери Юрий Аксют ғолибга 1 миллион рубль ҳамда Ford Focus автомобилини совға сифатида топширди.
Эслатиб ўтамиз, «Голос» лойиҳасининг 5-мавсумида ўзбекистонлик қўшиқчи Сардор Милано 4-ўринни эгаллаган эди.
Изоҳ (0)