Billboard журнали 2017 йилнинг 100 та энг яхши қўшиқлари рейтингини эълон қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Нашр томонидан тузилган рейтингнинг биринчи ўрнини Селена Гомеснинг Bad Liar қўшиғи эгаллади.
Иккинчи ўриндан Cardи B’нинг Bodak Yellow қўшиғи ўрин олди. Кучли учталикка Кeлвин Харрис ва Фрэнк Оушеннинг Slide қўшиғи якун ясади.
YouTube’да энг кўп томоша қилинган Луис Фонси ва Дедди Янкининг Жастин Бибер иштирокидаги Despacito қўшиғи нашр рейтингининг тўртинчи ўрнидан жой олди.
Кучли ўнталикка Lul Uzi Ver ижросидаги XO TOUR Llif3, Кендрик Ламарнинг Humble, J Balvin, Бейонcе ва Уилли Уильям ижросидаги Mi Gente қўшиғининг ремикс варианти, шунингдек, One Direction гуруҳи хонандаси Гарри Стайлснинг Sign of the Times қўшиғи ҳам киритилган.
Рейтингнинг тўққизинчи ва ўнинчи ўрнини The Weeknd ва Daft Punk ижросидаги I Feel It Coming ва Portugal ижрочиларининг Feel it Still қўшиқлари забт этди.
Изоҳ (0)