АҚШнинг Атлантика океани қирғоқларида музлаб ўлган иккита акула топилди. Ҳодиса ҳақида Facebook’даги Атлантика океанида оқ акулаларни ҳимоя қилувчи гуруҳда маълум қилинган.
Акулалар Массачусетс штатидаги Кейп-Код бўғози қирғоғида топилган. Уларнинг иккаласи ҳам эркак бўлиб, ҳар бирининг узунлиги қарийб тўрт метрни ташкил қилган.
Ташкилот ходимлари ўлган акулаларнинг тери намуналарини ўрганиш учун олган. Сўнгги вақтларда штатда 20 даража совуқ бўлган ва ҳайвонлар ана шу ўта кучли совуқдан музлаб ўлгани аниқланган.
Изоҳ (0)