Мексиканинг Жанубий Қуйи Калифорния штати, Лос-Кабос муниципалитетидаги қамоқхонадан маҳбуслар қочишга уриниши мазкур муассаса директорини инфарктга дучор қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Штат жамоат хавфсизлиги вазирлигига кўра, бир гуруҳ маҳбуслар 28 декабрь, пайшанба куни тушки пайт қочишга ҳаракат қилиб, соқчиларга ташланди. Жавоб ўти билан улардан бири ўлдирилди, бошқаси яраланди.
Шунингдек, қариндошини йўқлагани келган аёл ҳам жароҳат олди.
Қочишга уриниш ҳақида қамоқхона директори Хулиан Диасга хабар етганида унинг юраги хуруж қилди. У касалхонага етиб-етмай, инфаркт оқибатида оламдан ўтди.
Изоҳ (0)