Татаристонда йўқолиб қолган болани қутқаришда иштирок этган аёлнинг ўзи қор босган люкка тушиб кетди ва ўша ерда унга дуч келди. Бу ҳақда республика ФВВ маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Ҳодиса Черемшан қишлоғида 24 декабрь куни рўй берди. 10 яшар ўғил болани қидиришга 120 киши жалб этилди. Улар орасида Черемшан тумани фуқаролик ҳимояси бошқармаси бошлиғи Гулия Яруллина ҳам бор эди.
Қидириш чоғи аёл қор босган очиқ люкка тушиб кетди. Йўқолган бола ҳам ўша ерда эканлиги маълум бўлди.
Қулаш чоғида Яруллинанинг умуртқаси шикастланди ва касалхонага ётқизилди.
Бола ўзини совуққа олдиргани ва у ҳам касалхонага ётқизилгани билдирилмоқда. Шифокорларга кўра, яна бир соат ўрада қолиб кетганида, уни сақлаб қолишнинг иложи бўлмасди.
Изоҳ (0)