Британиялик Эндрю Хауэлл Рождество лотереясида 50 минг фунт ютиб олди. У бутун лотерея Хауэллнинг оиласи томонидан уюштирилган ҳазил эканлиги маълум бўлмагунича шундай деб ўйлади, деб ёзади Afisha Daily.
Интернетда пайдо бўлган видеода Эндрю лотерея чиптасидаги ҳимоя қатламини бирма-бир ўчираётгани, кейин эса қувончдан сакраб, уй бўйлаб югуришни бошлаганини кўриш мумкин. Эркак ўз ғалабасига чин дилдан ишонганди, аммо кейинроқ унга буларнинг барчаси аччиқ ҳазил бўлганини айтишди.
Эндрюнинг рафиқаси Кристин сўзларига кўра, улар бундай ҳазилларни биринчи марта уюштираётгани йўқ. «Сўнгги ҳазилни куёвим ўйлаб топди. У сохта лотерея чиптасини интернетда август ёки сентябрдаёқ сотиб олганди, аммо уни Эндрюга совға қилиш учун Рождествони кутди», — деди у.
Изоҳ (0)