АҚШда балиқчи ўзи тутиб олган акулани қўйиб юбормоқчи бўлган вақтида қўлидан ажралишига бир баҳя қолди. «РИА Новости» ҳодиса акс этган видеога эътибор қаратди.
Видеода кўринадики, эркак омбир билан йиртқичнинг оғзидаги қармоқни олишга уринган. Шу пайтгача «ҳушсиз» ётган акула ўз қутқарувчисининг қўлидан тишлаб олишга уринган.
Балиқчи эпчиллик қилган ва қўлини тортиб олган. Шундан сўнг акула тинчланган, эркак барибир қармоқни чиқариб олишга муваффақ бўлган ва акулани денгизга қўйиб юборган.
Изоҳ (0)