Камбожа полициячилари яширин жанглар ташкилотчиларидан мусодара қилинган 92 та хўрозни ўзларига таом учун ишлатди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Хўрозлар декабрь ойи бошида қишлоқ жойларидаги яширин жанг ўтказиладиган икки манзилда ўтказилган тинувдан сўнг полиция ихтиёрида қолди. Уларни сўйиб, гўштини полиция ходимларига улашишга қарор қилинди.
Жанглар ўтказишни ташкиллаган шахслар эса кейинроқ ўташ шарти билан енгил жазоларга ҳукм қилинди. Улар орасида мамлакакт бош вазирининг қариндоши ҳам бор.
Изоҳ (0)