Москвадаги Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси (ВДНХ) павильонида Владимир Путиннинг президентлик сайловида мустақил номзод сифатида иштирок этишини қўллаб-қувватловчи ташаббускор гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Путин номзодини илгари суриш ҳақидаги қарор бир овоздан қабул қилинди.
Россия президентининг ўзи йиғилишда иштирок этмади. У 26 декабрь куни ҳукумат аъзолари билан учрашгани ва Кремлга Янги йил арча байрамига келган болалар мулоқотда бўлгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)