Москванинг Лефортовский туман суди судьяси Қирғизистон фуқароси Хайрулла Абдухалиловни оммавий қирғин қуролини яратиш ҳақидаги иш бўйича ҳибсга олди, деб ёзади KNews.
Абдухалилов 2018 йил 6 февралгача ҳибсга олинди. Судьянинг қарорига нисбатан апелляция шикояти берилмаган.
Ишни Федерал хавфсизлик хизмати текширмоқда. Абдухалиловга оммавий қирғин қуролини ясаш, ишлаб чиқариш, тўплаш, сотиб олиш ёки сотиш, шунингдек, террорчилик ташкилоти фаолиятида қатнашиш ва радиоактив ёки заҳарли, заҳарловчи, хавфли кимёвий ёки биологик моддалардан фойдаланиб терактга тайёрланиш моддалари қўлланилмоқда.
Изоҳ (0)