Америка ҳукумати КХДРга нисбатан санкциялар рўйхатини кенгайтирди, деб ёзади «Ведомости». Чекловлар Корея Меҳнат партиясининг икки вакилига нисбатан Шимолий Корея баллистик дастурига алоқадорлиги учун киритилди.
Бунда гап КХДР ҳарбий саноат вазирлигининг икки нафар олий мансабли амалдори — Ким Чон Сик ва Ли Пен Чо ҳақида бормоқда.
Вазирликка қарши 2010 йилдаёқ санкциялар киритилган эди. АҚШ молия вазирлиги хабарида айтилишича, Ким Чон Сик КХДРда баллистик дастурни ривожлантириш, хусусан, «ракеталарни суюқдан қуюқ ёқилғига ўтказиш» учун жавобгар. Ўз навбатида, Ли Пен Чо қитъалараро баллистик ракеталар дастурини ишлаб чиқиш учун масъул.
Изоҳ (0)