ИШИД Марказий Осиё мамлакатларида экстремистик мафкурани тарқатишни кучайтирмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков айтиб ўтди, деб ёзади «Вести Кавказа».
«Марказий Осиёда ИШИД ва шунга ўхшаш бошқа радикал гуруҳлар мафкурасининг тарқалиши кучайтирилмоқда, фаол тарғибот ва давлатларимиз фуқароларини ёллаш ишлари олиб борилмоқда», — деди у Москвадаги МДҲ мамлакатлари етакчиларининг норасмий учрашувида.
Шу муносабат билан Қирғизистон раҳбари МДҲ ва Коллектив хавфсизлик ҳақидаги шартнома ташкилоти мамлакатларини чегаралар хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиришга чақирди. Усиз тўла-тўкис коллектив хавфсизликни, давлат чегараларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек, замонавий таҳдидларнинг катта қисмига қарши туриш мумкин эмас, деди у.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)