Саудия Арабистони ҳукумати йўл-транспорт ҳодисасида айбдор бўлган фуқарога нисбатан ўлим жазоси ҳукмини ижро этди, деб ёзади маҳаллий «Eremnews.com» янгиликлар портали.
Қатл 25 декабрь куни Ар-Риёдда амалга оширилди, аммо у ҳақда эртаси куни маълум бўлди. 45 ёшли Муҳаммад ал-Қаҳтонийнинг бошини танасидан жудо қилишган.
Портал маълумотларига кўра, 2013 йилда эркак алкоголь мастлик ҳолатида соатига 200 км тезликда ўз жипи билан бошқа бир машинага бориб урилган. Авария натижасида олти киши, шу жумладан ёш болалар ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)