Қозоғистоннинг Петропавловск шаҳрида қиз неварасини печда тириклай ёқиб юборган аёл 17 йилга қамалди, деб хабар беради Kazakhstan Today.
Суд тўрт марта мажлис ўтказганидан сўнг айбланувчига нисбатан ҳукм ўқилди.
Судланувчи Любовь Русалиева ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди, қилмишидан афсусда эканлигини билдирди, бироқ ўзининг шафқатсизларча хатти-ҳаракатлари сабабини изоҳлаб бера олмади.
Судланувчининг асраб олган қизи, вафот этган қизчанинг онаси Олеся Грудинская фарзандининг қотилини ҳеч қачон кечира олмаслигини маълум қилган.
«У узоқроқ яшасин ва қизимнинг бегуноҳ, мовий кўзларини ёдда туцин. Уни ҳеч қачон кечирмайман», — дейди Олеся.
Хабарда қайд этилишича, аёл сўнгги бир неча йил мобайнида ичкиликка ружу қўйган.
Жиноят содир этилган куни ҳам у алкоголь ичимлик таъсирида бўлган. У қизидан дўконга чиқиб келишни сўраган. Ўзи эса печни ёқиб, у ерга уч ҳафталик қизчани улоқтирган. Аёл қамоқхонада алкоголизмдан даволанади.
Изоҳ (0)