Apple ўзи учун модем етказиб берувчи ҳамкорни қидирмоқда. Мишмишларга кўра, компаниянинг эътибори МадиаТекъка тушган. Хитой компанияси 2018 йилда iPhone’лар учун модемларнинг бир қисмини ишлаб чиқаради. Қолган қисмини эса Intel етказиб беради, деб хабар қилади «Hi-Tech.Mail.Ru».
Янги ҳисоботда номаълум манбалардан келтирилган иқтибосларга кўра, MediaTek Apple’нинг iPhone’лари учун модем етказиб бериш бўйича барча имкониятларга эга. MediaTek Apple’нинг янги iPhone моделлари учун модем ишлаб чиқаришда Intel билан бирлашади.
DigiTimes’нинг ёзишича, MediaTek ва Apple ўртасидаги ҳамкорлик оддий модемлардан кўра узоқроққа бориши мумкин: компания смарт-динамиклар ва симсиз қувватлантиргичлар ишлаб чиқаришда етакчи ҳисобланади.
Изоҳ (0)