Kickstarter платформасида дунёдаги энг митти мобил телефонларни ишлаб чиқариш учун пул йиғувчи Zanco Tiny T1 лойиҳаси пайдо бўлди, деб ёзади HypeBeast.
Нашр, шунингдек гаджетнинг видеотақдимотини эълон қилди. Телефонни ишлаб чиқариш билан Clubit New Media, Ltd. компанияси шуғуллангани айтилмоқда. Унинг узунлиги 47 миллиметр бўлиб, бу қўлдаги бош бармоқнинг ярмига тенг демакдир.
Tiny Т1 ўз ичида 300 тагача контактни, 50 та хабарни ва 50 та сўнгги қўнғироқни сақлай олади. У орқали қўнғироқ қилиш ва хабар ёзиш мумкин. Телефон nano-Sim учун слот, OLED-дисплей ва 13 та овозли буйруқ билан жиҳозланган. Батарея қуввати уч кун давомида сақланиши мумкин.
Изоҳ (0)