Балида америкалик Жефф Свиделхзем кепкасини ўғирлаб кетган маймуннинг изидан қуваётган вақтда ўн метрли баландликдан йиқилиб тушди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Маймун Жеффнинг бош кийимини олиб қочиб кетган. Эркак ҳайвонни қувиб етишга қарор қилган ва томга чиққан, бироқ мувозанат сақлай олмай ерга йиқилиб тушган.
Жеффнинг танасида кўкракдан пастки қисми фалаж бўлиб қолган. Унинг яқинлари уни уйга қайтариш учун маблағ йиғишни бошлаган.
Изоҳ (0)